Д.Перриш: Астана халқаро форуми муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшмоқда

ASTANA. Kazinform – «Астана» халқаро форуми иштирокчилари орасида маданий ва ижодий соҳаларни ривожлантириш соҳасидаги халқаро экспертлар ҳам бор, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Девид Парриш, британиялик эксперт, ўзининг нутқлари, ўқув семинарлари ва китоблари билан бутун дунёга машҳур бизнес-маслаҳатчи. У дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларида ишлаган. Форумда Парриш муваффақиятга эришиш учун бизнес ва ижодкорликни уйғунлаштиришнинг оқилона усуллари ҳақида гапиради.

«Форумда етакчилар ва экспертлар йиғилиб, дунёнинг энг долзарб муаммоларига амалий ечимлар таклиф этади. Учрашувда мен глобал ижодий иқтисодиётда ижодкорликнинг аҳамияти ва юзага келаётган тенденциялар ва муаммолар ҳақида гапираман. Қолаверса, ҳукумат ва давлат ташкилотлари ижодкор тадбиркорларни қандай қўллаб-қувватлаши, халқаро алоқаларни қандай кенгайтириши ҳақида гапириб бераман. Шунингдек, мен инновацияларнинг креатив индустрияда тутган ўрни ва бу соҳадаги тадбиркорлар қандай қилиб ижодий ва тижорий жиҳатдан муваффақиятга эришишлари ҳақида гапириб бераман», - дейди бизнес-маслаҳатчи Девид Парриш.

Муаллиф: Ғалимжан Қараманули


Сўнгги хабарлар