Дўл, ёмғир, совуқ: Қазгидромет 12 май кунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди

ASTANА. Каzinform – «Қазгидромет» РДК 12 май куни мамлакат ҳудудлари учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Дўл, ёмғир, совуқ: Қазгидромет 12 май кунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Кундузи мамлакат ғарбида ёмғир ёғади.

Республика бўйлаб шамол кучаяди, шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларда туман тушиши мумкин.

Ақмола, Шимолий Қозоғистон ва Павлодар вилоятлари шимолида, Қостанай вилояти шарқида 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Қизилўрда вилоятида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

«Туркистон вилояти шимоли ва марказида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда», — дейилади синоптиклар хабарида.