Цукерберг Маск билан жанг қилишдан бош тортди

ASTANА. Кazinform - Меtа асосчиси Марк Цукерберг Илон Маск билан жанг қилишдан бош тортди ва Х (илгари Тwitter) раҳбарини ўз сўзида «жиддий турмаслик»да айблади. Бу ҳақда Кazinform The Guardiаnга таяниб хабар беради.
None
Фото: foxnews.com

Технология миллиардерлари июнь ойида жанг қилишга келишиб олишган. Биринчидан, И. Маск Twitterда М. Цукерберг билан «жангга тайёр»лигини ёзди. Кейинроқ Цукерберг таклифни қабул қилиб, учрашув жойини белгилашни сўради.

Бироқ, 13 август, якшанба куни Цукерберг Маск «ўз сўзида жиддий турмаслиги»ни маълум қилди.

«Мен аниқ санани таклиф қилдим. Дана Уайт жангни хайрия учун ўтказишни таклиф қилди. Илон аниқ сана ва расмий воқеа ҳақида жиддий гапира бошлаган куни мен билан қандай боғланишни билиб олади. Агар йўқ бўлса, биз давом этишимиз керак. Мен ушбу спорт турига жиддий ёндашадиган одамлар билан рақобатлашмоқчиман», — деди Цукерберг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия ҳукумати қўш миллиардернинг жангини Рим колизейида ўтказиш учун Марк Цукерберг билан боғланган эди. Кейинчалик жанг 26 август куни ва Италияда бўлиб ўтиши эълон қилинди.


Сўнгги хабарлар