ЦСКА Бахтиёр Зайнутдинов трансфери учун бонус кутмоқда

ASTANА. Каzinform – Туркия оммавий ахборот воситалари Қозоғистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдиновнинг Москванинг ЦСКА клубидан Истанбулнинг «Бешиктош» клубига ўтиши муносабати билан қанча пул тўланиши ҳақида маълумот тарқатди, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
None
Фото: sports.kz

«Бешиктош» футболчи учун ЦСКАга 4,5 миллион евро тўлайди. Россия клуби ҳам футболчини қайта сотишдан 15% олади ва 500 000 евро бонус кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Зайнутдинов «Бешиктош» билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Унга кўра, қозоғистонлик футболчи йилига 1,2 миллион евро даромад олади. Зайнутдинов 2020 йилдан бери ЦСКА сафида тўп суради. Жорий мавсумда у «армия жамоаси» таркибида бешта ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Сўнгги хабарлар