COVID-19нинг янги тўлқини Европани қамраб олди
Марко Кавалери, EMA саломатлик таҳдидлари ва вакциналар стратегияси департаменти раҳбари пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида коронавируснинг янги тўлқини Европанинг кўплаб мамлакатларини қамраб олганини маълум қилди.
М.Кавалерининг фикрича, «омикрон» штаммининг BA.4 ва BA.5 вариантлари Европа мамлакатларида доминант бўлиб, июл ойининг охирига келиб қолган барча вариантлар ўрнини эгаллайди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда «омикрон» штаммининг ушбу турлари оғир касаллик хавфини ошириши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, аммо кексалар орасида инфекция ҳолатлари сони ортиб бормоқда, бу эса оғир ҳолатларнинг кўпайишига олиб келади.
EMA мутахассиси Европа Иттифоқидаги 60-79 ёшдаги ва барча ёшдаги заиф одамларга коронавирус вакцинасининг иккинчи бустер дозаси билан эмлашни тавсия қилди.
Фото: aa.com.tr