COVID-19га қарши вакцина яратган қозоғистонлик олим QazBioPharm компанияси раҳбари бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният олим Кунсулу Закарьяни «QazBioPharm» миллий холдинги бош директори лавозимига тайинлади, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
«Вазирликнинг 2022 йил 18 августдаги буйруғи билан биология фанлари доктори, профессор Кунсулу Закарья Холдинг бош директори лавозимига тайинланди. Кунсулу Дальтоновна фан ва техника соҳасида Ал-Фаробий номидаги Давлат мукофоти лауреати, Табиий фанлар академияси аъзоси, Россия Табиий фанлар академиясининг мухбир аъзоси, COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши Қозоғистоннинг QazCovid-in (QazVac) вакцинасини ишлаб чиққан олимдир»

, - деди Ажар Ғиният.

Бунга қадар Кунсулу Закарья Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти» Республика давлат корхонаси бош директори лавозимида ишлаб келган.

У биохавфсизлик, биотехнология ва микробиология бўйича таниқли мутахассис сифатида танилган.

Шунингдек, у COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши Қозоғистоннинг QazCovid-in (QazVac) вакцинасини яратган олимлар гуруҳига бевосита раҳбарлик қилган.

Сўнгги хабарлар