COVID-19 вакцинасидан бир йилда икки ярим миллион одам вафот этди - фейк

Турли дори-дармонлар ва вакциналарнинг номлари ёнидаги рақамлар билан кўрсатилган жадвалнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига умуман алоқаси йўқ.
Аслида, «вакцинадан ўлим ҳолатлари сони кўрсатилган» жадвалда VigiAccess базасидан олинган маълумотлар келтирилган бўлиб, улар дори-дармонлар ва вакциналарнинг барча салбий реакцияларини билдиради. Жадвалда ўлим ҳолатлари ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Ундаги устунлар «Вакцина ёки препаратнинг номи», «Ножўя таъсирларнинг умумий сони» ва «Йиллар» деб номланган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, жадвалнинг ўзи расмий ташкилотлар томонидан эмас, балки веб-фойдаланувчилар томонидан яратилган. Бу ҳақда VigiAccess назорат қилувчи Уппсала мониторинг маркази баёнот билан чиқди.
«Афсуски, сўнгги ойларда биз ушбу мемнинг кўплаб версияларини кўрдик. Версиялар ижтимоий тармоқларда турли йўллар билан тарқатилиб, фойдаланувчиларни чалғитмоқда. UMC бу тасвирни Уппсала мониторинг маркази ҳам, ЖССТ ҳам яратмаганлигини тасдиқлаши мумкин», - деди марказ вакили Reuters агентлигига берган суҳбатида.