COVID-19: Хитойнинг яна бир мегаполисда қисман локдаун жорий этилди

PEKIN. Kazinform - Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинцияси Ланьчжоу маъмурияти янги коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида етти кунлик қисман локдаун жорий қилди. Бу ҳақда эпидемияга қарши кураш бўйича муниципал штаб маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Маҳаллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг маълумотларига кўра, Ланьчжоуда янги коронавирус тарқалиши бошланганидан бери жами 140 дан ортиқ ҳолат аниқланган.

Ланьчжоу шаҳрининг тўртта туманида ковид чекловлари жорий этилди. Турли кўнгилочар масканлар (интернет-кафелар, караоке-барлар), спорт заллари, кинотеатрлар, кутубхоналар ва музейлар иши етти кунга тўхтатилди. Ресторанлар фақат олиб кетиш ёки етказиб беришни таклиф қилишлари мумкин.

Ушбу ҳудудлар аҳолисига уйда қолиб, масофадан туриб ишлаш тавсия этилади.

Эпидемиологик хавф даражаси паст бўлган ҳудудларда яшовчиларга озиқ-овқат ва бошқа зарур товарларни харид қилиш учун бир кунда бир марта уйдан чиқишга рухсат берилади.

Шаҳар жамоат транспорти ҳамон ишламоқда. Бироқ, йўловчилар транспорга чиқиш вақтида 24 соат ичида олинган коронавирусга топширган манфий ПЗР тестини тақдим этишлари керак.

Аввал хабар қилинганидек, ўтган ҳафтада 13 миллионлик Сиан шаҳри (Шэньси провинцияси, Шимоли-ғарбий Хитой)да қисман локдаун жорий этилган эди.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Сиан шаҳрида янги COVID-19 тарқалиши BA.5.2 омикронининг янги субвариантидан келиб чиққан.

Фото: news.cn


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар