12:30, 19 Ноябрь 2021 | GMT +5
CОVID-19: Гонконг аҳолиси декабр ойининг бошидан бошлаб Хитойнинг материк қисмига карантинсиз ташриф буюриши мумкин
BEIJING. Kazinform - Хитой Халқ Республикасининг Сянган Махсус маъмурий ҳудуди (Гонконг) аҳолиси декабр ойи бошидан мажбурий карантиндан ўтмасдан Хитойнинг материк қисмига киришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда SCMPга таяниб Kazinform мухбири хабар беради.
SCMP ёзганидек, Хитойнинг материк қисмига карантинсиз кириш учун кунлик квотанинг биринчи босқичида бир неча юз киши учун ҳисоблаб чиқилади ва кейинчалик у бир неча мингга кўтарилади. Бу синов ва мониторинг тизимларини жорий этишга боғлиқ бўлади.
Сянган ММҲ маъмурияти 2022 йилдан бошлаб Хитойнинг материк қисми билан трансчегаравий қатновлар шундай даражага етиб борадики, улар «баъзи оммавий тадбирлар»ни ташкил қилиш имкониятига эга бўлади.
Ушбу нашрга кўра, трансчегаравий қатновлар схемаси, Гонконг аҳолиси учун 14 кунлик карантин заруриятини ҳисобга олмаганда, биринчи марта Гуандун провинцияси билан чекланади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов