CОVID-19 га қарши Беларусь вакцинасининг клиникагача синовлари ёзгача ўтказилади

None
None
MINSK. BELTA – Кazinform – COVID-19 га қарши Беларусь вакцинасининг клиникадан олдинги синовлари 2022 йилнинг ёзигача ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ОНТ телеканали эфирида Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Елена Кроткова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform BELTAга таяниб.

«Ҳозирда Беларусь вакцинасининг прототипи олинган, лаборатория намунаси мавжуд. Лабораторияда унинг ҳужайра иммунитетини ҳам, гуморал иммунитетни ҳам ошириши тасдиқланган. Ҳайвонларда токсик таъсирга эга эмаслиги ҳам тасдиқланган. Ҳозирги вақтда лаборатория қоидалари, лаборатория шароитида олишнинг барча тартиби ишлаб чиқилмоқда. Ишлаб чиқариш миқёсига ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда», — деди Елена Кроткова.

Шу билан бирга, лойиҳа тайёрланди ва «БелВитунифарм» ОАЖ базасида Витебск вилоятида Беларусь вакцинасини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши аллақачон олиб борилмоқда.

«Илмий тадқиқотларга келсак, клиникадан олдинги синовлар ёзгача, ишлаб чиқариш эса 2023 йил сентябригача режалаштирилган», — дея қўшимча қилди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Пиневич аввалроқ хабар берганидек, барча ишлар уч босқичдан иборат: лаборатория, тажриба ва саноат. Маҳаллий препаратнинг фаол компоненти Витебск вилоятидаги корхонада ишлаб чиқарилади ва Минскдаги «Белмедпрепараты» заводида шишага қуйилиб, тайёр ҳолга келтирилади.

Сўнгги хабарлар
telegram