COVID-19: Энди Қозоғистонда эпидвазият касалхонага ётқизилганлар сони билан аниқланади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш идоралараро комиссияси йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.
None
None

Комиссия ишида марказий давлат органлари вакиллари, вилоятлар раҳбарлари ва «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси вакиллари иштирок этди.

Қозоғистонда сўнгги бир ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш кўрсатгичи 3,2 баробар ошди. Касалланаётганларнинг 89%и эмланмаганлар ёки охирги 6 ой ичида қайта эмланмаганлар.

Бош вазир ўринбосари Ерали Тоғжанов COVID-19 вируси билан касалланган беморларни даволаш алгоритмига риоя қилмаётган тиббиёт ташкилотларига нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, барча ҳудудларда ҳам шундай текширувлар ўтказиш топширилди.

Эмлаш даражасини, айланма омикрон вариантининг хусусиятларини ва соғлиқни сақлаш тизимининг тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда, эпидемиологик вазиятни белгилашда эндиликда 100 000 аҳолининг қанчаси касалхонага ётқизилгани ҳисобга олинади.

Янгиланган матрица ҳозирги эпидемиологик шароитда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳаётий фаоллигини таъминлайди.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар