COVID-19: Дунёда янги ҳолатлар бир ҳафта ичида 14 фоизга камайди - ЖССТ

JENEVA. Kazinform – Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, коронавирус юқтириш ўтган ҳафтага нисбатан 14 фоизга камайди, деб хабар беради Kazinform ЖССТга таяниб.
None
None

ЖССТ маълумотларига кўра, фақат сўнгги бир ҳафта ичида (16-23 май кунлари) COVID-19нинг 4 144 658 янги ҳолатлари қайд этилди, яъни олдинги ҳафтагига нисбатан 14 фоизга кам. Сўнгги етти кун ичида вафот этганлар сони 84 84 306 кишини ташкил этди. Ўлим кўрсаткичи фақат 2 фоизга камайди.

Таъкидлаш жоизки, Европада янги юқтиришлар сони 25 фоизга, Жануби-Шарқий Осиёда 21 фоизга камайди. Аммо Африка ва Америкада янги юқтириш ҳолатлар сони мос равишда 4 фоизга ва 2 фоизга ошди.

Жануби-Шарқий Осиёда бир ҳафта ичида COVID-19нинг 2 миллиондан ортиқ янги юқтириш ҳолатлари тасдиқланди. Ҳиндистонда бироз камроқ - 1,8 миллион янги юқтириш ҳолат қайд этилган. Шимолий ва Жанубий Америка бир ҳафта ичида 1,2 миллиондан ортиқ COVID-19нинг янги юқтириш ҳолатлари ҳақида хабар беришди. Ва Европада 520 мингдан ортиқ одам коронавирус юқтирган.

Сўнгги хабарлар