COVID-19 чекловлари олиб ташланганидан кейин Хитойга кирувчилар сони 50 фоизга ошди

None
PEKIN. Kazinform – 2023 йил 8 январда Хитойга кирувчи йўловчилар учун янгиланган протоколлар кучга киргандан сўнг, Хитойнинг материк қисмига келувчилар кунлик сони ўртача 54,7 фоизга ошиб, 250 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда ХХР Миграция масалалари бўйича давлат бошқармасининг чегара назорати ва бошқаруви департаменти бошлиғи Лю Хайтао маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг 8 дан 12 январигача Хитой Миграция хизмати ҳар куни 490 минг кириш ва чиқиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиққан, бу Хитой ҳукумати томонидан COVID-19 чекловлари бекор қилинишидан олдинги кўрсатгичдан нисбатан 48,9 фоизга кўпдир.

«Хитойга келувчиларнинг ўртача кунлик сони 250 минг кишини ташкил этиб, 54,7 фоизга, мамлакатдан чиқиб кетаётганлар сони эса 240 минг кишини ташкил этиб, 43,3 фоизга ошди», — деди Лю Хайтао.

Ҳаво йўловчиларининг энг катта оқими «Пудун» халқаро аэропортида (Шанхай, Шарқий Хитой) қайд этилди, унга бир кунда 11 минг йўловчи келган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабр ойи охирида ХХР ҳукумати Хитойга келувчилар учун қоидалар соддалаштирилгани, шунингдек, COVID-19га қарши кураш доирасида киритилган асосий чекловлар бекор қилинишини эълон қилганди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Фото: AP

Сўнгги хабарлар