CОVID-19 бўйича ўлим ҳолатлари 95% га камайди - ЖССТ

ASTANА. Кazinform - ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейсус чоршанба куни коронавирусдан рўйхатга олинган ўлим ҳолатлари сони жорий йил бошидан буён 95 фоизга камайганини маълум қилди. Шу билан бирга, у вирус хавф туғдиришда ва одамларнинг ҳаётига зомин бўлишда давом этаётгани ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Кazinform БМТ янгиликлар сайтига таяниб.
None

«COVID-19 дан ўлим ҳолатларининг тобора камайиб бораётгани бизни жуда руҳлантирди. Аммо янги ХВВ.1.16 вариантининг пайдо бўлиши шуни кўрсатадики, вирус ҳали ҳам ўзгармоқда ва касаллик ҳамда ўлимнинг янги тўлқинларини келтириб чиқаришга қодир», — деди Тедрос Адханом Гебрейсус.

У бу йил ЖССТ CОVID-19 сабабли халқаро аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазият тугашини эълон қилишига умид билдирди.

«Аммо бу вирус ҳеч қаерга кетмайди ва барча мамлакатлар уни бошқа юқумли касалликлар билан бир қаторда бошқаришни ўрганиши керак», - деди ЖССТ Бош директори.

Фото: news.un.org


Сўнгги хабарлар