CОP29 2024 йилда Озарбайжонда бўлиб ўтади

Келгуси йили Озарбайжонда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси – CОP29 иштирокчиларининг 29-конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги қарор CОP28 ялпи мажлисида қабул қилинди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Аzertagга таяниб.

CОP29 2024 йилда Озарбайжонда бўлиб ўтади
Фото: АЗЕРТАДЖ

CОP28 президенти, Бирлашган Араб Амирликлари саноат ва илғор технологиялар вазири Султон Аҳмад Ал-Жобер CОPнинг навбатдаги конференцияси Озарбайжонда ўтказилишини маълум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари конференцияси одатда БМТнинг бешта минтақавий гуруҳи томонидан ўтказилади. Ҳар бир гуруҳ ўз аъзолари орасидан конференцияни ўтказиш учун мамлакат номзодини кўрсатиш тўғрисида консенсус асосида қарор қабул қилиши керак.

2024 йилда CОР29 га мезбонлик қилиш навбати Шарқий Европа минтақавий гуруҳида. Конференция мезбонлиги учун Озарбайжон, Арманистон ва Болгария ўз номзодларини илгари сурди.

7 декабрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Администрацияси ва Арманистон Бош вазири девонининг бевосита музокаралари натижасида эълон қилинган қўшма баёнотда, Арманистон Озарбайжон фойдасига ўз номзодини қайтариб олди. Шундан сўнг Болгария ҳам ўз номзодини қайтариб олди.

Шундай қилиб, 9 декабрь куни Шарқий Европа минтақавий гуруҳи Озарбайжонни 2024 йилда CОPга мезбонлик қиладиган давлат сифатида танлади.

Сўнгги хабарлар