Comic Con Astana-2024 фестивали 25-28 июль кунлари бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – 2024 йил 25-28 июль кунлари Қозоғистон пойтахтида Comic Con Astana III халқаро фестивали бўлиб ўтади.

фестиваль
Фото: comicconastana.kz

Comic Con Astana – комикслар, кинематография, видео ўйинлар, аниме ва замонавий оммабоп маданиятнинг бошқа соҳаларига бағишланган фестиваль.

Кенг миқёсдаги тадбирда халқаро студиялар, продюсерлар, таниқли блоггерлар ва профессионал косплай рассомлари иштирок этишади.

Шара
Фото: comicconastana.kz

Фестиваль дастурига имзо сеанслари, премералар, махсус намойишлар ва тақдимотлар, косплей шоулари, комикслар, мусиқа ижрочилари ва рақс гуруҳлари чиқишлари киради.

Жаҳон студиялари фестиваль майдонларида ўзларининг интерактив кўнгилочар стендларини тақдим этадилар.

Фестивал шоу дастурининг анъанавий элементи мукофот жамғармаси 12 000 000 тенге бўлган халқаро косплей танлови бўлади. Ҳакамлар ҳайъати Даниядан келган истеъдодли косплеер ва Trine костюмлари устаси бўлади.

Сўнгги хабарлар