CITIC Group раҳбари Си Гохуа II даражали «Достық» ордени билан тақдирланди
PEKIN. Kazinform — Хитойнинг CITIC Group корпорацияси директорлар кенгаши раиси Си Гохуа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун II даражали «Достық» ордени билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinformнинг Пекиндаги мухбири.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев номидан юксак давлат мукофотини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Нурлибек Налибаев Хитойдаги Қозоғистон элчихонасида топширди.
«Достық» орденининг топширилиши қозоқ-хитой муносабатларининг мустаҳкамлигини кўрсатувчи яна бир рамзга айланиб, CITIC Group билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга қўшимча туртки беради”, — деди Нурлибек Налибаев.
Си Гохуа Қозоғистон раҳбарияти ва халқига миннатдорлик билдирди. У мазкур мукофотни икки давлат ишбилармон доираларининг юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларининг эътирофи сифатида баҳолашини таъкидлади.