Чойнинг қандай фойдали хусусиятлари бор

Чой дунёдаги энг машҳур ичимликлардан бири бўлиб, жуда кўп фойдали хусусиятларга эга. Кўк чой таркибида катехин моддаси бўлганлиги сабабли организмга фойдали таъсир кўрсатади, деб ёзади xs.uz.

чай
Фото:pixabay.com

Мутахассисларнинг таъкидлашича, чой 2-тоифа диабетни бошқариш учун муҳим бўлган қондаги шакар даражасини тартибга солишга ёрдам беради. Ичимлик таркибидаги антиоксидантлар ҳужайраларни ҳимоя қилишга ёрдам беради ва шу билан сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради.

Чой, шунингдек, қаҳва ичиш пайтида бўлгани каби энергиянинг кескин ошишига олиб келмасдан, мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Чой таркибидаги аминокислоталар дам олишга ва стресс даражасини пасайтиришга кўмак беради.

Чойни мунтазам истеъмол қилиш тиш саломатлиги учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Чунки катехинлар оғизда бактериал инфекцияларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Баъзи чой турлари, масалан, ромашка ёки мелиса чойи тинчлантирувчи хусусиятларга эга ва уйқусизликдан халос бўлишга ёрдам беради.

Сўнгги хабарлар