ChinaNews: Тоқаев нега Хитойга Ал-Форобий ҳайкалини совға қилди

Мақолада Ал-Форобийнинг ҳаёт йўли ҳар томонлама таништирилиб, Ал-Форобий Қозоғистонда туғилиб ўсган, ислом фалсафасини яратган, инсониятнинг Арастудан кейинги “иккинчи устози” сифатида дунё олқишига сазовор бўлган машҳур мутафаккир эканлиги таъкидланди.
ChinaNews мақоласида Ал-Форобий Шарқ ва Ғарб туташадиган Марказий Осиёда яшагани, шу боис унинг фикрлари Шарқ ва Ғарб маданияти моҳиятини юксак савияда ўзида мужассам этгани ва турли асарларида ўз ифодасини топгани қайд этилди.
“Ал-Форобий Шарқ ва Ғарб цивилизатсиялари ўртасидаги ўзаро билим ва таъсирнинг типик намунасидир, унинг қозоқлар қалбида жуда юксак мавқега эга эканлигини инкор этиб бўлмайди”, — деб ёзади ChinaNews. - Шунинг учун Тоқаев Қозоғистон тарихи ва маданиятига алоҳида эътибор қаратиш ниятида Ал-Форобий ҳайкалини Хитойга совға қилишга қарор қилди. У Қозоғистоннинг ташқи дунё, жумладан, Хитой билан яқин маданий алоқалари борлигини ва бошқа цивилизатсиялардан ўрганишга тайёрлигини билдирмоқчи”.
Мақолада Қозоғистон томонидан совға қилинган Ал-Форобий ҳайкали рўпарасида хитойлик мутафаккир Конфуций ҳайкали борлиги ҳам қайд этилган. Ал-Форобий ҳайкали очилган куни Пекин Тил ва маданият университетида “Қозоғистон тадқиқот маркази” расман ташкил этилди. Муассаса Қозоғистон тарихи, маданияти, таълими, сиёсати ва бошқа жиҳатлари бўйича тадқиқотлар олиб бориш ҳамда Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона ҳамкорликни ривожлантиришга интилади.
“Бу нафақат тарих ва кенгликдаги инсоният цивилизатсиялари ўртасидаги мулоқотни ифодалайди, балки Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги абадий дўстлик рамзига айланади”, - деб ёзади ChinaNews.
Шунингдек, мақолада Тоқаев бир пайтлар Пекин Тил ва маданият университетида таҳсил олгани, даргоҳга ташрифи чоғида у ўзининг собиқ устози билан учрашгани ва VIP китобига хитойча ёзув ёзиб қўйгани ҳам қайд этилган.
Мақолада бу “маданий дипломатия”нинг бир кўриниши ва Хитой-Қозоғистон муносабатларининг ҳар томонлама ривожланиши ва икки мамлакат ўртасидаги маданий алмашинувлар тобора яқинлашиб бораётганининг исботи, дейилган.
“Пекинда ўрнатилган Ал-Форобий ҳайкали, шубҳасиз, Хитой-Қозоғистон муносабатларининг олтин 30 йиллик шон-шарафи билан яратилган”, деб ёзди ChinaNews.