Чимкентлик аёл қўшнисининг олтита боласини ёнғиндан қутқариб қолди

Чимкентлик аёл ёнаётган уйга кириб, қўшнисининг олтита боласини қутқариб қолди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Otyrarга таяниб.

Чимкентлик аёл
Фото: otyrar.kz

Ёнғин 16 декабрга ўтар кечаси содир бўлган. Она болаларни ижарага олган уйга ётқизиб, кетиб қолган. Шу пайт ёнғин бошланди. Яхшиямки, болаларни қутқариб қолишди. Маълум бўлишича, қаровсиз қолган болалар ухламаган, балки олов билан ўйнашган.

“Аёл бу уйдан олти нафар вояга етмаган болани қутқариб, қаҳрамонлик кўрсатди. Чимкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Еркин Отарғалимули ёнғинга болаларнинг эҳтиётсиз муносабатда бўлгани сабаб бўлган.

Аёлнинг ўзининг ҳам тўрт нафар фарзанди бор ва ёнғинни кўриб, ялангоёқ уйдан югуриб чиқиб, уч метрлик девордан ошиб ўтганини айтади. Уйда газ баллонини кўриб, эрини ёрдамга чақирган.

-Болаларнинг йиғлаётганини эшитдим ва югуриб чиқдим, уйларимиз бир-бирига жуда яқин. Уйда ҳар дақиқада портлаши мумкин бўлган газ баллони бор эди, - дейди чимкентлик аёл.

Шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси аёлнинг жасорати ва қаҳрамонлиги учун олий мукофотга тавсия қилиб, вазирликка ҳужжатлар юборганини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар