Чимкентдаги халқаро фестивалда ошпазлар 300 килограмм палов тайёрлади

Республика кунига бағишланган ошпазлик фестивалига Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон вилоятларидан профессионал ва ҳаваскор ошпазлар ташриф буюришди, деб хабар беради Kazinform агентлиги «Хабар 24»га таяниб.

Чимкентдаги халқаро фестиваль
Фото: pixabay

Иштирокчиларнинг ҳар бири паловнинг ўзига хос таом эканлигини исботлашни ва кўрсатишни истади. Ҳар кимнинг пишириш сирлари ҳар хил ва ҳеч ким уларни яширмаган. Кўпчилик бу жараёнга ижодий ёндашди.

Бир неча соат ичида 44 та қозон тайёрланди. Чимкентдаги ушбу фестиваль анъанага айланган ва 13-маротаба ўтказилмоқда.

- Палов тайёрлаш маданияти ва таъмини тўрт тоифа бўйича текширамиз. Улар тайёрлаган палов шунчаки ажойиб! Бири-биридан мазали. Аниқ кимнидир танлаш қийин, уларнинг барчаси ажойиб”, - дейди ҳакамлар ҳайъати раиси Абит Қасимов.

Сўнгги хабарлар