Чимкентдаги ассамблея аъзолари 10 миллион тенге ва 20 тонна гуманитар ёрдам жўнатди

Пострадавшим от паводка жителям ЗКО оказывают гуманитарную помощь
Фото: Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги

SHYMKENT. Кazinform – Қозоғистон Халқ Ассамблеясининг Чимкентдаги штаб-квартираси “Юракдан юракка” акцияси доирасида 10 миллион тенге ва 20 тонна маҳсулот йиғиб, Атирау вилоятига жўнатди. Бугунги кунда ассамблея аъзолари селдан жабр кўрган ҳудудларга юбориш учун гуманитар ёрдамнинг иккинчи партиясини тайёрламоқда.

Бугунги кунда Чимкент шаҳрида иккита гуманитар ёрдамни қабул қилиш пункти фаолият юритмоқда. Биринчиси “Дўстлик” уйида, иккинчиси “Арай” МЧЖ ҳудудида жойлашган. Чимкентлик ҳар бир фуқаро озиқ-овқат, кийим-кечак каби кундалик истеъмол товарларини олиб келиши мумкин.

“Чимкентликлар “Юракдан юракка” акциясида фаол иштирок этмоқда. Кеча бир фуқаро бир қоп картошка берди, яна бири сабзи олиб келди. Ҳамма нарсадан мақсад яхшилик қилишдир. Биз зарар кўрган ҳудудлардаги ҳамкасбларимиз билан тез-тез алоқада бўлиб, қандай буюмлар кераклигини аниқлаш устида ишламоқдамиз. Мисол учун, энди бизга гигиена воситалари ва озиқ-овқат, резина этик ва махсус кийим керак. Шу муносабат билан имкон қадар кўп нарсаларни йиғаяпмиз”, – дейди селдан жабр кўрган вилоятларга ёрдам кўрсатиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Чимкент шаҳар “Ўзбек” этник-маданий маркази раиси Тоҳирбек Нишонбоев.

Сўнгги хабарлар