Чимкентда жорий йилда 60 та спорт секцияси очилади

None
None
SHYMKENT. Кazinform - Жорий йилда Чимкентда 60 та спорт секциясии очилади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Жорий йилда Чимкент шаҳрида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида 54 та спорт майдончаси қурилади.

Улардан 25 таси Абай туманида, 9 таси Ал-Форобий туманида, 10 таси Енбекши туманида ва 10 таси Қаратау туманида қурилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Бауиржан Туманбаев маълум қилди.

Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, жорий йилда спортчилар сонини 31,99 фоиздан 35,9 фоизга ошириш режалаштирилган.

Шу мақсадда 14 та оммавий спорт тадбирлари ўтказилади, спорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 6 та спорт иншооти фойдаланишга топширилади, аҳоли жон бошига молиялаштиришни яхшилаш мақсадида жорий йилда 60 та спорт секцияси очилади.

Бугунги кунда шаҳарда 1899 та спорт секцияси фаолият юритмоқда.


«2025 йилгача жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг умумий сонини 50 фоизга, миллий спорт турлари билан шуғулланувчи фуқаролар улушини 2022 йилда 3,8 фоизга етказиш режалаштирилган. Бу кўрсаткичга эришиш учун тегишли ишлар амалга оширилади. Шу билан бирга, жорий йилда 32 минг 647 нафар 14-18 ёшли ёшлар ва 1 минг 810 нафар жисмоний имконияти чекланган, спорт билан шуғулланишига контриндикацияси бўлмаган шахс спорт билан шуғулланади», — деди Б.Туманбаев.

Б.Туманбаев чимкентлик спортчиларнинг 2021 йилда эришган ютуқларига ҳам тўхталиб ўтди.

Токио-2020 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида чимкентлик спортчилар каратэ бўйича 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатида жами 35 та олтин, 26 та кумуш ва 30 та бронза, Осиё чемпионатида 45 та олтин, 32 та кумуш ва 22 та бронза медалини қўлга киритди.

Қозоғистон Республикаси чемпионатларида 525 та олтин, 390 та кумуш ва 466 та бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, 2021 йилда ҳар тўрт йилда ўтказиладиган Қозоғистон Республикаси В ўсмирлар спорт ўйинларининг умумжамоа ҳисобида Чимкент шаҳри жамоаси 1004 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Чимкент шаҳри халқаро ва республика миқёсидаги спорт мусобақаларида эришаётган ютуқлар бўйича мамлакатда етакчи ўринни эгаллаб турибди.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар
telegram