Чимкентда жамоат транспорти 2 кун давомида бепул хизмат кўрсатади

SHYMKENT. Кazinform – Чимкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари 21-22 март кунлари жамоат транспортида бепул олиб юрилади.

автобус
Фото: Рixabay

“Наврўз байрами муносабати билан шаҳарда 1000 га яқин жамоат транспорти 77 та йўналишда йўловчиларни ташийди”, — дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Шунингдек, Наврўз байрами муносабати билан, 18 ёшгача бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга 20 БҲМ миқдорида, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ва 18 ёшгача бўлган ногирон болаларга эса ҳар йили 5 БҲМ миқдорида ижтимоий ёрдам тўланади.

Сўнгги хабарлар