Чимкентда уй-жой учун навбатда турганлар хонадонлари топширилишини узоқ кутмайди

None
SHYMKENT. Кazinform - Расмийлар уйлар қурилишини кутмасдан, қурувчилардан тайёр квартираларни сотиб олишга қарор қилишди. Шу тариқа, маҳаллий ҳокимият органлари шахсий уй-жойга муҳтож бўлганлар статистик маълумотларини камайтиришга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради Kazinform оtyrar.kzга таяниб.

Жорий йилда улар пудратчилардан 1 минг 400 дан ортиқ квартира сотиб олишни режалаштирган бўлса, уларнинг тўққиз юзтаси ижара уйларидир.

Мадияр Баимбетов, Чимкент шаҳар қурилиш бошқармаси бошлиғи:

– Жорий йилда бюджет ҳисобидан 3040 та квартирани фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз. Бундан ташқари, биз Оtbasy Bank орқали инвесторлар билан ишлаяпмиз, ушбу лойиҳа туфайли етти ярим минг фуқаро янги уй олади. Шунингдек, пудратчилардан тайёр квартиралар сотиб олмоқдамиз, хонадонлар сони 1405 тани ташкил этади.Бу йўналишда пудратчилар ўртасида икки маротаба танлов ўтказдик. Агар инвестор бизнинг шартларимизга рози бўлса ва чиройли тарзда квартира беришга тайёр бўлса, биз уларни сотиб олишга тайёрмиз.

Шартларимиз жуда оддий – асосийси, ҳовлиларни чиройли қилиш ва ободонлаштириш зарур. Бир квадрат метр учун 330 минг тенге таклиф қиламиз. Бизнинг шартларимизга рози бўлган инвесторлар аллақачон мавжуд. Шу ойда 600 га яқин хонадон сотиб олмоқдамиз».

Чимкентда 50 мингга яқин аҳоли уй-жойга муҳтож бўлиб, уларни уй билан таъминлаш мақсадида ижтимоий уй-жой қурилишининг ўсиш суръатлари оширилди.


Сўнгги хабарлар
telegram