Чимкентда уч эгизаклар дунёга келди: чақалоқларга Мирзахмет, Нурмаханбет ва Динмуҳаммед исмлари берилди

тройня
Фото: instagram.com/gorzdravshymkent

SHYMKENT. Кazinform – Чимкентлик Айгул Бақитжанқизи уч эгизакни дунёга келтирган. 24 ёшли ёш она ҳомиладорликнинг 31-ҳафтасида муддатидан олдин туғди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Туғилган учта чақалоқ ҳам ўғил. Уларга Мирзахмет, Нурмаханбет, Динмуҳаммед исмлари қўйилган.

Чақалоқлардан бирининг вазни - 1580 грамм, иккинчиси - 1640 грамм, учинчиси - 1610 грамм.

Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, шифокорлар уч эгизакни дастлаб жонлантириш бўлимида кузатувда ушлаб, тегишли чоралар кўрган, сўнг палатага ўтказишган.

үшем
Фото: instagram.com/gorzdravshymkent

Чақалоқлар ва ёш она уйга чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзахмет, Нурмаханбет ва Динмуҳаммед йил бошидан бери Чимкентда туғилган тўртинчи уч эгизакдир.

Жорий йилда шаҳарда 10 913 нафар чақалоқ дунёга келди. Уларнинг 5579 нафарини ўғил болалар, 5334 нафарини қизлар ташкил этади. Эгизаклар сони 107 та.

Бунгача Чимкентлик 31 ёшли фуқаро уч эгизак дунёга келтирган. Уларга Атамбай, Мусо ва Муслим исмлари берилган.

Шунингдек, Қостанай шаҳрида яшовчи беш фарзанднинг онаси Ақшагул Абдираҳманова уч эгизакни дунёга келтирди. Бу - сўнгги 6 йил ичида шаҳарда биринчи уч эгизаклар.

Шаҳар ҳокими янги туғилган чақалоқларнинг ота-оналарига янги хонадон калитларини топширди.

Сўнгги хабарлар