Чимкентда салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилиши режалаштирилган

None
SHIMKENT. Kazinform – Туркиянинг Coca-Cola İçecek компанияси Қозоғистон филиали директори Мустафо Белтекин Чимкентга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Kazinform «KAZAKH INVEST» АЖ матбуот хизматига таяниб хабар беради.

У шаҳар ҳокими Мурат Айтенов, «KAZAKH INVEST» АЖ Хизматларни қўллаб-қувватлаш департаменти директори ўринбосари – Ҳукумат ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича вакили Марат Есенов ва миллий компаниянинг ҳудудий вакили Сағинжан Сирмули билан учрашди. Учрашувда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди.

Йилига 262 миллион литр ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳа амалга оширилиши натижасида 100 дан ортиқ иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Завод янги «Жулдиз» саноат зонаси ҳудудида қурилади.

Йиғилишда Мурат Айтенов учинчи мегаполиснинг салоҳияти ва имкониятлари ҳақида сўз юритар экан, ушбу ҳудудда завод очиш учун шаҳарда барча шарт-шароит мавжудлигини таъкидлади.

«Бу йил шаҳримизда янги «Жулдиз» саноат зонаси очилмоқда, унинг ҳудудида лойиҳангизни амалга оширишни таклиф қиламан. Ишончим комилки, бугунги учрашув нафақат икки томонлама ҳамкорликка ҳисса қўшади, балки Чимкентда янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур шартга айланади», - деди шаҳар ҳокими.
Сўнгги хабарлар