Чимкентда пенсионерларнинг курортларга навбатда туриши автоматлаштирилди
Чимкент шаҳрида пенсионерлар учун курортларга навбатда туриш бўйича янги хизмат ишга туширилди, деб хабар беради Каzinform.

Оtyrar канали хабарига кўра, энди кексалар geo-shym.kz портали орқали санаторий-курортда даволаниш учун ариза топширишлари ва онлайн навбатни кузатишлари мумкин. Ариза топшириш учун шахсий электрон рақамли имзо калитини ёрдамида тизимда рўйхатдан ўтиш керак.
Маълумотлар базасига ҳозирда навбатда турган 22 мингдан ортиқ фуқаронинг маълумотлари киритилди.
Илгари пенсия ёшидаги фуқаролар навбатга туриш учун шаҳар Бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармасига боришлари керак эди. Рўйхат ҳам бошқармада сақланган.
Маълумотларга кўра, ҳар йили 13 мингга яқин пенсионерлар соғломлаштириш муассасаларига даволаниш учун мурожаат қилади. Улар ўз навбатида курорт йўлланмалари билан таъминланган.
Ўтган йилдан бошлаб соғломлаштириш масканларида хизмат кўрсатиш кунлари 6 кундан 10 кунга узайтирилди.
Умуман олганда, шаҳарда 89 926 нафар пенсионер истиқомат қилади. Улар орасида 2 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси ва 1950 нафар фронт орти меҳнаткашлари бор.