Чимкентда мухтож оилаларга 44,2 млрд танга манзилли ижтимоий ёрдам белгиланди

None
None
SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга манзилли ижтимоий ёрдам узлуксиз берилиб келмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Йил бошидан бери 81 минг оиладан ариза келиб тушган бўлса, шундан 58 мингдан ортиқ оилага 44,2 млрд танга ёрдам пули белгиланган.

Чимкент шаҳар иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармасининг маълум қилишича, 13 211 оиланинг МИЁ олиш учун берган аризаси қайтарилган. Бу – ариза топширган жами оилаларнинг 26% фоизини ташкил қилади.

Ҳозирда 50 794 оилага ёки 253 970 одамга 16,8 млрд танга тўланди. Шу билан бир қаторда шаҳар маслихати қарорига биноан фуқароларга бир марталик ижтимоий ёрдам тегишли талабларга хос тўланади. Яъни, жон бошига нисбатан даромадлари 2 ойлик ҳисоб кўрсатгичидан (5 050 тангадан) ошмайдиган оилаларга 40 ОҲК (101 000 танга) берилади. Ҳозирга қадар маҳаллий бюджетдан ушбу ёрдам тури учун 1000 оилага 101,0 млн танга тўланган.

1 июнда Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 18 ёшга тўлмаган 5 656 ногирон болаларга бир марталик 5 ОҲК ёки 12 минг тангадан ижтимоий ёрдам пули берилган.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар
telegram