Чимкентда LRT қурилади – лойиҳа Бош режага киритилган

None
ASTANA. Kazinform - Чимкентда LRT қурилиши мумкин. Ушбу лойиҳа шаҳарнинг Бош режасига киритилган. Бу ҳақда Чимкент шаҳар архитектура, шаҳарсозлик ва ер муносабатлари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Нурбол Жунисбеков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Шаҳаримиз енгил рельсли транспорти билан қамраб олиниши мумкин. Ушбу лойиҳа бош режага киритилган. Яъни, шаҳарга бу лойиҳа керак бўлса, келажакда амалга оширилиши эҳтимоли бор», - деди Н.Жунисбеков матбуот анжуманида.

Унга кўра, енгил рельсли йўллар ғарбий, шарқий, жанубий ва шимолий йўналишларда кесишади.

«Ҳозир бу лойиҳа шошилинч эмас. Бу аҳоли сонининг кўпайишига қараб ҳисобланади. Агар 2035 йилгача транспорт муаммоси ҳал этилмаса, бу лойиҳани амалга ошириш мумкин. Шу боис, ушбу лойиҳанинг айнан қачон амалга оширилиши маълум эмас. Режада 2035-2050 йилларга мўлжалланган», - деди бошқарув вакили.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram