Чимкентда Қозоғистондаги энг катта футбол стадиони қурилиши режалаштирилмоқда

SHYMKENT. Кazinform – Чимкентда 2 йил ичида 35 минг ўринли янги футбол стадиони қурилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чимкентда Қозоғистондаги энг катта футбол стадионини қуришни режалаштирмоқда
Фото: Чимкент шаҳар ҳокими матбуот хизмати

Чимкент шаҳар ҳокими Ғабит Сиздиқбеков “Ордабаси” футбол жамоаси мухлислари билан учрашиб, футболни ривожлантириш режалари билан ўртоқлашди.

- Давлатимиз раҳбарига шаҳарни 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маърузасида замонавий футбол стадиони барпо этиш зарурлиги ҳақида маълум қилгандим. Президентимиз қурилишни жорий йилда бошлаш бўйича аниқ топшириқлар берди. «Бозарык» қишлоғида 35 минг ўринли стадион қуриб, уни 2 йил ичида, яъни 2026 йилнинг ўрталарида якунлашни режалаштирганмиз”, - деди Чимкент ҳокими.

Шунингдек, Ғабит Сиздиқбеков «Кажымукан» стадиони реконструкция қилиниб, уни жамоа учун захира майдон ва енгил атлетика миллий терма жамоаси машғулотлар ўтказадиган жойга айлантирилишини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокими футбол клубини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан тадбиркорлар билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди ва шундан сўнг «OTAU GROUP» қурилиш компанияси жамоага 1 миллиард тенге ажратиш ва бош ҳомий бўлиш ниятида эканини таъкидлади.

Муаллиф: Камиля Есекей

Сўнгги хабарлар