Чимкентда энг яхши кийим моделлари аниқланди

ŞYMKENT. Кazinform - Бугун Қозоғистоннинг учинчи мегаполиси - Чимкент шаҳридаги “Дўстлик уйи”да “Миллий либослар – авлодларга мерос” фестивали бўлиб ўтди.

Чимкентда энг яхши кийим моделлари аниқланди
Фото: Чимкент шаҳар ички сиёсат бошқармаси

Маҳаллий ҳунарманд ва дизайнерлар томонидан тайёрланган миллий либослар ва заргарлик буюмлари кўргазмаси, этно-услуб ва замонавий кийим моделлари намойиши йиғилганларга манзур бўлди.

фестиваль
Фото: Чимкент шаҳар ички сиёсат бошқармаси

 

Шаҳар ассамблея майдонида миллий маданиятни тараннум этишга қаратилган тадбирда иштирок этган Чимкент шаҳар ички сиёсат ва ёшлар билан ишлаш бошқармаси раҳбари Айгерим Жумағулова миллий маданият ва миллий қадриятларни тарғиб қилаётган ҳунармандларга миннатдорчилик билдирди.

– Мақсадимиз – миллий либослар тикиш, миллий нақшда заргарлик буюмлари ясаш билан шуғулланаётган чимкентлик ҳунарманд ва рассом-дизайнерлар ижодини намойиш этиш орқали миллий бирлик ва тотувлик қадриятларини тарғиб этишдан иборат, – дейди бошқарма раҳбари.

фестиваль
Фото: Чимкент шаҳар ички сиёсат бошқармаси

 

Фестиваль давомида Ўзбекали Жанибеков номидаги Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети қошидаги “Ақ Баян” мода театри коллекцияси, А.Исмоилов номидаги касб-ҳунар коллежи коллекцияси, Ғ.Еспай раҳбарлигидаги “Гўзал оналар” коллекцияси, 5-сонли Саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи коллекцияси, А.Қастеев номидаги рассомлик ва дизайн коллежининг «Асыл мұра» коллекцияси, Б.Жетибаева раҳбарлигидаги «Асыл мұра» коллекцияси ва Марказий Осиё Инновация Университетининг «Сән» коллекцияси намойиш этилди.

фестиваль
Фото: Чимкент шаҳар ички сиёсат бошқармаси

 

Ўз навбатида, профессионаллардан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати фестиваль якунларига кўра, Ў.Жанибеков номидаги Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети қошидаги “Ақ Баян” мода театри ва Бибихадиша Жетибаева раҳбарлигидаги «Асыл мұра» гуруҳи томонидан тақдим этилган либослар коллекциялари энг яхши деб топилди. Барча иштирокчилар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

фестиваль
Фото: Чимкент шаҳар ички сиёсат бошқармаси

 

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг «Қазақтану»(қозоқшунослик) лойиҳаси доирасидаги тадбирдан кўзланган мақсад миллий либослар тикиш, миллий услубда заргарлик буюмлари ясаш билан шуғулланувчи ҳунармандлар маҳсулотларини улуғлаш орқали ёш авлодни миллий руҳда тарбиялашдан иборат.

фестиваль
Фото: Чимкент шаҳар ички сиёсат бошқармаси
фестиваль
Фото: Чимкент шаҳар ички сиёсат бошқармаси
фестиваль
Фото: Чимкент шаҳар ички сиёсат бошқармаси

 

Сўнгги хабарлар