Чимкентда дўл ёғди

None
SHYMKENT. Кazinform – Чимкентда марвариддек дўл ёғди, деб хабар беради Кazinform.

Чимкентда об-ҳаво кечга яқин ўзгарди. Осмонда қора булут пайдо бўлди ва дарҳол дўл билан ёмғир ёғди. Шаҳар аҳолиси мунчоқдек катталикдаги дўллардан ўзини ҳимоя қилиш учун бинолар ва автобус бекатларига бекинди. Ҳатто автомобилларини бошқараётганларнинг кўпчилиги ҳам ёқилғи қуйиш шохобчаларида яширинишга мажбур бўлди.

Туркистон вилоятининг бир қанча туман ва шаҳарларида ҳам улкан дўл аралаш ёмғир ёғди. Ҳатто айрим ҳудудларда чироқлар ўчди, дарахтлар қулади.

Сўнгги хабарлар
telegram