Чимкентда чеклов чоралари юмшатилди

Қарорга кўра, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар жамоат транспортида, шунингдек, жамоат жойларида, хизмат кўрсатиш ва дам олиш жойларида ниқоб тақишлари шарт.
5 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно.
Автобус бекатлари ва жамоат транспортида одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик учун гавжум вақтда тармоқдаги автотранспорт воситалари (автобус, микроавтобуслар) сонини кўпайтириш, қолган вақтда эса тартибли иш тартибини ташкил этиш зарур.
Чимкент шаҳри ҳудудида, микрораёнлар, турар-жой массивлари, кўп қаватли турар-жой бинолари, ташкилотлар ва чиқиндихоналар ҳудуди мунтазам тозаланиши керак.
Барча объектларда, шу жумладан жамоат транспорти ва таксиларда санитария-профилактика, санитария-эпидемияга қарши ва дезинфекция чоралари кўрилиши шарт.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев