Чимкентда ҳамшираларга GPS қурилмаси берилди
Ҳозиргача шаҳардаги 6-сонли поликлиника ҳамширалари GPS-навигация билан ишламоқда. 38 нафар мутахассис янги қурилма билан қамраб олинган. Ушбу қурилма ёрдамида клиника ҳудудида рўйхатдан ўтган шахсларнинг аниқ манзиллари, бемор ҳақидаги маълумотларни мониторда кўриш мумкин.
Шифокорларнинг фикрича, ушбу рақамли тизим аҳолидан келиб тушаётган мурожаат ва шикоятлар сонини камайтиради, тиббий ёрдамни ўз даражасида намоён этади, ҳатто ижтимоий муаммоларнинг олдини олишга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
«Беморга шошилинч тиббий ёрдам керак бўлса, ҳамшира GPS-навигация тугмасини босса, бош шифокор ўринбосари, бўлим мудири, бош ҳамшира чақирилади. Шу асосда зарур тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилади», – дейди Чимкент шаҳридаги 6-сонли шифохона бош шифокорининг даволаш бўйича ўринбосари Улбала Тилеубергенова.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев