Чимкентда аҳолининг 96 фоизи газ билан таъминланади

SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда аҳолини газ билан таъминлаш масаласи шаҳар маслихатининг 58-чи сессиясида муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чимкентда аҳолининг 96 фоизи газ билан таъминланади

Шаҳар раҳбариятининг маълум қилишича, 2020 йилда жорий газ босимини орттириш учун юқори босимли магистрал газ қувури ва №3 АГРС қурилиши бошланади. Шу орқали уч йил ичида шаҳар аҳолисини газ билан таъминлаш кўрсаткичи 92,1 фоиздан 96,0 фоизга етказилиши кўзда тутилган. Транспорт инфратузилмасини риожлантириш учун уч йил ичида 1 300 км йўлга асфальт ётқизилади.

Сессияда 2020 йилда Чимкентдаги «Металлург» ва «Қажимуқан» стадионларини таъмирлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳарда 2020-2021 йилларда 590 автобус сотиб олиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, депутатларга қишлоқ хўжалигини субсидиялаш учун 4 226 млн танга маблағ ажратиш кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинди.

Муҳим масалалардан яна бири аҳолини сув билан таъминлаш бўлди. Сувни ташиб олиб келадиган 9 аҳоли пунктидаги 28,3 минг одам тўлиқ сув билан таъминланади. Шу мақсадда бюджетдан 3 773 млн танга ажратилади.

Муаллиф: Айнур Ақбаева