Чимкентда 8 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

ŞYMKENT. Кazinform - Чимкентда полиция ходимлари 8 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган фуқарони қўлга олди.

Чимкентда 8 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Фото: видеодан кадр/Чимкент ПД

Чимкент ПД Миграция хизмати бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 8 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси аниқланди.

Қидирувда бўлган 41 ёшли жиноятчи ички ишлар ходимлари томонидан Турон туманидаги ижарага олинган хонадонлардан бирида қўлга олинди. Ҳозирда суд қарори билан эркак республика ҳудудидан чиқарилиб, Қозоғистонга беш йилгача кирмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган.

2024 йил 14-18 октябрь кунлари “Ноқонуний мигрант – 2024” тезкор профилактика тадбири давомида Чимкент шаҳрида Қозоғистон Республикасига келиш, бўлиш ва кетиш қоидаларини бузган 556 нафар хорижлик ва Қозоғистон Республикаси фуқаролари аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.

“Миграция қонунчилигини қўпол равишда бузган 61 нафар чет эл фуқароси Қозоғистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилди. 44 нафар хорижликнинг Қозоғистон Республикасида бўлиш муддати қисқартирилди”, — дейилади Чимкент Полиция департаменти хабарида.

“Ноқонуний мигрант” тезкор профилактика тадбирлари давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар