Чимкентда 260 киши ишлайдиган шиша заводи ишга туширилди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Чимкентда шиша конструкцияларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради primeminister.kz.
None

Йилига қарийб 800 минг м2 шиша конструкцияларни ишлаб чиқариш қувватига эга корхонага «Оддий нарсалар иқтисоди» дастури доирасида 3,4 миллиард тенге миқдорида давлат ёрдами кўрсатилди.

Заводда замонавий Европа ускуналари ўрнатилиб, хомашё Қизилўрда вилоятидан (Оrda Glass Ltd) етказиб берилмоқда.

Янги корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорга, балки Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон мамлакатларига ҳам экспорт қилиниши кутилмоқда.

Алихан Смаилов ўз нутқида мамлакатда рақобатбардош тармоқлар сони йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлади.

– Уларни давлатимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда, бунинг самарасида янги иш ўринлари яратилиб, фуқароларимиз фаровонлиги юксалмоқда

, – деди у.

Янги заводнинг умумий сармоявий қиймати 5,8 млрд тенгедир. Унинг ишга туширилиши натижасида 260 дан ортиқ киши иш билан таъминланади.

– Умуман олганда, унинг фаолияти нафақат вилоят, балки бутун мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Барчангизни корхона очилиши билан табриклайман! Ишларингиз баракали бўлсин!»

, - дея хулоса қилди Бош вазир.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар