Чимкентда 2026 йилда илк бор стендда отиш бўйича лицензион Жаҳон кубоги бўлиб ўтади

Чимкентда 2026 йилда илк бор стендда отиш бўйича лицензион Жаҳон кубоги бўлиб ўтади
Фото: Фото: olympic.kz

ASTANA. Kazinform – Отиш спорти бўйича Осиё конфедерацияси (ACS) спорт объектларини текшириш давомида Қозоғистонда отиш объектини халқаро талабларга жавоб беришини тан олди.

Федерация матбуот хизматининг хабарига кўра, Халқаро отиш спорти федерацияси Чимкентдаги Shooting Plaza ва Алматидаги Александр Асанов номидаги ўқ отувчилар клуби 100% талабга жавоб беришини таъкидлади.

Шунингдек, учрашув чоғида Осиё конфедерацияси Президенти Салмон Сабоҳ ал-Хомуд Сабоҳ Чимкендаги отиш спорти комплекси 2026 йил стендда отиш бўйича лицензион Жаҳон кубогига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, ушбу комплексда 2025 Осиё чемпионати ташкил этилади.

Бундай кенг кўламли спорт мусобақаси илк бор Чимкентда ўтказилади. Осиё чемпионатига 2500 га яқин спортчи ва расмийлар келиши кутилмоқда.

2024 йил сентябрь ойида Жаҳон кубоги босқичи Алматида бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар