Чимкентда 2 та янги саноат зонаси ишга туширилди

ASTANА. Кazinform - Чимкентда 2 та янги саноат зонаси ишга туширилди. Мазкур махсус иқтисодий зоналарда 293 та лойиҳа амалга оширилиб, 8 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Бу ҳақда Чимкент шаҳри ҳокими Ғабит Сиздиқбеков маълум қилди.

саноат зонаси
Фото: ҚР Ҳукумати

“Айни пайтда умумий майдони 438 гектар бўлган 2 та янги саноат зонаси ишга туширилди. Биринчиси, “Жулдиз”(Юлдуз) саноат зонаси. Ушбу зонанинг қурилиши 2020 йилда бошланиб, жорий йилда тўлиқ ишга туширилди. Бу ерда қурилиш, металлургия, фармацевтика, мебель саноати жамланган. Вилоятда умумий қиймати қарийб 166 миллиард тенге бўлган 46 йирик замонавий корхона очилади. Иккинчиси – “Бўзариқ” озиқ-овқат саноат зонаси. Бу ерда 2000 дан ортиқ иш ўринлари билан умумий қиймати 44 миллиард тенге бўлган 25 та лойиҳа амалга оширилади”, — деди у МКХ майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, бугунги кунда шаҳарда фаолият юритаётган саноат зоналари сони 7 тага етди. Мазкур ҳудудларда 293 та лойиҳани амалга ошириш орқали 8 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди, шаҳар иқтисодиётига 225 миллиард тенге сармоя киритилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шаҳар раҳбари Чимкент шаҳрида қайта ишлаш саноати соҳасида 12 та лойиҳа ишга туширилиб, 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари очилгани ҳақида маълум қилган эди.

 

Сўнгги хабарлар