Чимкентда 14 йилдан бери яшириниб юрган халқаро қидирувдаги хорижлик қўлга олинди

Полиция
Фото: Kazinform

ŞYMKENT. Kazinform - Турон тумани миграция хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида 38 ёшли эркакнинг шахси аниқланди.

Чимкент ПД маълумотларига кўра, мамлакатда ноқонуний истиқомат қилаётган хорижлик узоқ йиллар давомида жиноий жавобгарликдан яшириниб келган.

2010 йилда тошкентлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларии унга нисбатан йирик миқдордаги фирибгарлик содир этгани учун жиноий иш қўзғатган.

Қозоғистон Республикасининг миграция соҳасидаги қонунчилигини бузгани учун эркак кишига нисбатан Жиноят кодексининг 517-моддасига асосан чора кўрилди.

Ҳозирда қўлга олинган фуқаро ўз мамлакатига депортация қилинди.

Сўнгги хабарлар