17:38, 25 Декабрь 2019 | GMT +6
Чимкент жамоат транспортига 600та янги автобус олиб келинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Чимкент шаҳри ҳокими Ерлан Айтаханов мегаполисдаги жамоат транспорти масаласи қай қўсинда хал этилаётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Шаҳримизда жамоат транспортидан бир кунда қарийб 650 минг одан фойдаланади. 25 транспорт корхонасида жами 1 621 автобус бор. Шулардан 60 фоизи эскирган. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун жорий йилда 300 янги автобус олинди», - деди Чимкент шаҳри ҳокими Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
У шаҳардаги жамоат транспорти масаласини хал этиш учун Нур-Султан шаҳрининг тажрибасидан фойдаланилишини таъкидлади.
«Режага кўра, 2020 йилда 590 янги автобус сотиб олинади. Бундан ташқари, жамоат транспорти йўналишларини янги форматга ўтказиш, замонавий диспетчер марказини ташкил этиш, электрон чипталар тизимини жорий қилиш ишлари олиб борилади», - деди у.
Муаллиф: Аян Бекенўғли