Чимкент ва Нур-Султанда авиачипта нархи эллик фоиз арзонлашди

Июль ойида йўловчилар ташиш ҳажми 304,9 минг кишини ташкил қилди. Бу июнь ойига нисбатан 36,6 фоизга, ўтган йилга нисбатан 3,3 баравар кам.
Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра йўловчилар айланмаси 4,3 миллиард кмни ташкил этди - бу ўтган йилга нисбатан 2,2 баравар кам.
Идоралараро комиссиянинг 2020 йил 11 августдаги қарорига биноан 17 августдан бошлаб Қозоғистон босқичма-босқич 6 та йўналиш бўйича 4 та давлатга халқаро парвозларни тиклади. Улар: БАА (11 рейс), Германия (5 та рейс), Беларусь (4 та рейс), ва Украина (3 та рейс).
Июль ойида ўтган йилнинг июль ойига нисбатан йўловчи ташувчи авиакомпаниялар хизматлари нархи 19 фоизга пасайган.
Секторда хизматлар нархларининг энг катта пасайиши Чимкентда (51,3%), пойтахтда (46,4%) ва Ақтўбе вилоятида (37,2%) кузатилди. Тўртта ҳудудда: Ақмола, Алмати, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларида нархлар ўзгаришсиз қолди. Шунингдек, чипта нархи Атирау вилоятида 18,5%, Қостанай вилоятида 4,3% қимматлашган.