«Чимкент – Тошкент» йўналиши пуллик йўлга айлантирилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 7 та йўл участкасида пуллик йўлларнинг тизими ишга туширилди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Автомобил йўллари қўмитаси раиси Толеген Абдуллин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Чимкент – Тошкент» йўналиши пуллик йўлга айлантирилди

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида у жорий йилнинг 1 октябридан 15 ноябрига қадар биринчи тоифадаги республика автомобил йўлларининг 4 та полосали бўлган 7 та участкасида пуллик йўлларнинг якуний синови ўтказилганини таъкидлади.

Булар: «Нур-Султан - Павлодар», «Қапшағай - Талдиқорған», «Тараз - Қайнар», «Чимкент - Тараз», «Чимкент - Қизилўрда», «Чимкент - Тошкент», «Щучинск-Кўкшетау».

«Юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича тўлов тизимини жорий этиш тўғрисидаги буйруқлар 15 ноябр куни адлия органларида рўйхатга олинган. У кеча, 23 ноябрдан кучга киради. Шунга кўра, шу кундан бошлаб йўл ҳақи ундирилади», - деди Толеген Абдуллин.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Гражданам ОАЭ запретили выезд в ряд стран Ближнего Востока
Ўхшаш хабарлар

БАА фуқароларига Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатларига сафар қилиш тақиқланди