Чимкент аэропорти сотувга чиқарилди

Чимкент шаҳар йўловчи транспорти ва автомобил йўллари бошқармаси балансидаги Чимкент аэропорти сотувга чиқарилди.
Аэропортни ишончли бошқариш бўйича тендер орқали сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этилади.
Бошланғич баҳоси – 5 695 225 000,00 тенге. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.
Савдо 9 феврал соат 10:00 да бўлиб ўтади.
Тендер шартларига мувофиқ харидор:
- аэропортни ишончли бошқариш даврида аэропорт хизматлари профилини сақлаши;
- фуқаро авиациясининг замонавий стандартлари даражасига кўтариш мақсадида аэропортнинг ишончли бошқаруви (ишлаб чиқариш объектларини зарарсизлантириш, перронни реконструкция қилиш, ускуналарни модернизация қилиш) ва аэропорт инфратузилмасини модернизация қилиш даврида унинг техник ҳолатини яхшилаш;
- қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ йўловчилар оқимини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида ишончли бошқарув шартномаси кучга кирган кундан бошлаб, яъни перронни қайта қуриш ва йўловчи терминалини фойдаланишга бериш учун кадастр №22-327-023-029 (майдони 6 гектар) ер участкасини тасарруфдан чиқаришни ташкил этиш;
- аэропортнинг парвозга яроқлилик сертификатини сақлаш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун сертификатлаштириш талабларини таъминлаш(учишга яроқлилик сертификатини бериш);
- иш ўринлари сонини сақлаб қолиш ва зарур ҳолларда янги иш ўринларини яратиш;
- аеропортдан йўналишлар тармоғини ривожлантириш ҳисобига аэропорт томонидан кўрсатиладиган ишлар ва хизматлар ҳажмини ошириш;
-табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
- авиация ходимларининг малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
- объектнинг коммунал хизматлари (сув, газ, электр энергияси, қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш ва бошқалар) билан шартномалар тузилишини таъминлашга мажбур.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев