Чимкент аэропорти 1 апрелдан кундузи ишламайди

Чимкент аэропорти
Фото: instagram

SHYMKENT. Кazinform – 1 апрелдан 3 майгача Чимкент аэропорти 10:30 дан 18:30 гача ишламайди. Бу ҳақда SCAT авиакомпанияси хабар берди.

Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу пайтда учиш-қўниш йўлаги таъмирланади.

“Рейслар жадвалидаги ўзгаришлар муносабати билан йўловчиларга авиакомпанияларнинг маълумотнома хизматлари, иловалари ва хизматларида парвоз ҳолатига аниқлик киритиш тавсия этилади. Аэропорт йўлида ҳам йўл таъмир ишлари олиб борилмоқда. Йўл қопламаси таъмирланиши муносабати билан йўловчилар тирбандлик юзага келмаслиги учун аэропортга олдиндан етиб келишлари ва автомобилларини янги терминалнинг тўхташ жойида қолдиришлари керак”, — дейилади авиакомпания хабарида.

Сўнгги хабарлар