Чимкент аҳолиси озиқ-овқат нархларини назорат қила олади
Бугунги кунда вилоятда тўғридан-тўғри телефон линияси мавжуд.
Исталган фуқаро 24-75-41 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, дўконларда нархлар ошиши ҳақида хабар бериши мумкин.
Мурожаатга кўра, тегишли идоралар дўкон эгаларига нисбатан чора кўради.
«Амалдаги қонунчиликка кўра, Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 204-моддаси 4-банди нарх 15 фоиздан ошган тақдирда маъмурий чоралар кўришни назарда тутади. Мазкур модда асосида, биринчи навбатда, профилактика чоралари кўрилади, – дейди шаҳар Қишлоқ хўжалиги ва ветеринария бошқармаси озиқ-овқат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Қайрат Базарбеков.
Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, бугунги кунда Чимкент шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги кузатилмаяпти.
Захирада озиқ-овқат етарли.
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари «GRА-МАD» ва «Магнум» йирик савдо тармоқларида белгиланган нархларда сотилади.
Масалан, нон - 80 тенге, биринчи навли буғдой унининг килограмми - 170 тенге. Макарон - 193 тенге, сабзи 148 тенге туради.
Шаҳардаги нархлар барқарорлигини назорат қилиш мақсадида ташкил этилган мониторинг гуруҳи нархлар барқарорлигини назорат қилиш мақсадида дўконларга тез-тез ташриф буюради.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев