Чилидаги ёнғинда 14 венесуэлалик муҳожир ҳалок бўлди

Чили жанубидаги Коронель шаҳридаги муҳожирлар посёлкасида содир бўлган ёнғин оқибатида 14 нафар Венесуэла фуқароси, жумладан, саккиз нафар бола ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform агентлиги BBC Newsга таяниб.

Ёнғин
Фото: pixabay.com

Коронель мэрининг ўринбосари Хавьер Валенсиянинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида уч оила аъзолари ҳам бор.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган. Бир версияга кўра, иситгичнинг ҳаддан ташқари қизиши ёнғинга олиб келиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин тунука қути ва тагликлардан(поддон) қурилган уйда бошланган ва тезда қўшни уйга ўтган, дея хабар беради Xinhua .

Мэр ўринбосари Валенсия Чилида ёнғинлар тез-тез содир бўладиган “вақтинчалик уйсизлар лагери” деб номланувчи рухсат этилмаган ерларда уй-жой қурилиши кучайиб бораётганини танқид қилди.

Коронель шаҳри Чили жанубидаги йирик шаҳар Консепсьон яқинида жойлашган.

Қашшоқлик ва оиладаги зўравонликдан қочган ўн минглаб венесуэлаликлар ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, жанубдан Жанубий Американинг энг бой давлатларидан бири бўлган Чилига саёҳат қилмоқда. Кўпгина муҳожирлар Боливия ёки Перудан, кўпинча ўта хавфли шароитларда чегарани пиёда кесиб ўтади.

Сўнгги хабарлар