Чилида кучли ёмғирлар туфайли икки киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар бошпанасиз қолди

SANTYAGO. Кazinform – Душанба куни Чилининг марказий қисмида кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли икки киши ҳалок бўлди, минглаб аҳоли эвакуация қилинди. Ўша куни кучли зарар кўрган ҳудудлардан бирига ташриф буюрган мамлакат президенти Габриэль Борич фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар қилади Кazinform Reuters агентлигига таяниб.
None
Фото: Pixabay/pexels.com

Мавсум охирида қўшни ҳудудларда сўнгги ўттиз йилликдаги энг кучли ёғингарчилик кузатилди. Чилининг марказий-жанубий қисмида қиш ва баҳор ёмғирли эди. Чили табиий офатларга ёрдам бериш агентлиги Senapred маълумотларига кўра, 26,000 дан ортиқ одам ҳанузгача асосий хизматлардан фойдалана олмайди ва 34,000 га яқин киши эвакуация қилинган.

Асосан деҳқонлар яшайдиган ҳудудда 38 мингга яқин одам электр таъминотисиз қолган. Расмийлар минтақанинг катта қисмида дарёлар тошиши хавфини ҳисобга олиб, одамларни эвакуация қилиш бўйича кўрсатмаларга қатъий риоя қилишга чақирди.

Қиш мавсумида Чилида сўнгги ўн йилликдаги жазирама ва кучли ёмғир туфайли минглаб одамлар бошпанасиз қолди.

Сўнгги хабарлар