17:15, 06 Апрель 2023 | GMT +6
Чикагодаги Trump Towerда қуролланган аёл ҳибсга олинди
CHIKAGО. Кazinform - Чикагода Дональд Трампга тегишли осмонўпар бинода милтиқ билан қуролланган аёл полиция томонидан қўлга олинди, дея хабар беради Kazinform Chicago Tribune нашрига таяниб.
Чикаго полициясининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат 11:30 атрофида Trump Tower меҳмонхонаси атрофида милтиқ билан юрган аёл ҳақида қўнғироқ тушган.
Ўша куни аёл қўлга олинган. У текширув учун шифохонага олиб кетилган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Полиция чоршанба куни тушдан кейин буни алоҳида маиший ҳодиса эканлигига ишонишларини айтди. «Аҳолига ҳеч қандай хавф йўқ», — дейилади хабарда.
Полиция маълумотларига кўра, қуролланган аёл қўлга олинганидан кейин қурбонлар бўлмаган.
Аввалроқ Нью-Йорк прокуратураси АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни молиявий ҳужжатларни қалбакилаштиришда айблагани хабар қилинганди. Шу тариқа Трамп мамлакат тарихида жиноий иш бўйича айбланган биринчи президент бўлди.
Фото: chicagotribune.com